23 Sen, 2024
1 min read

Ўтган 8 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $36 миллиарддан ошди – статистика

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 36 млрд. АҚШ долларидан ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди. Қўмитага кўра, мазкур рақамлар 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари учун бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7,7 млрд. АҚШ долларига ошган. Қайд этилишича, ташқи савдо айланмаси – 36 млрд. АҚШ доллари таркиби қуйидагича: Экспорт – 14,1 млрд. […]

1 min read

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати аъзолари таркиби тасдиқланади

“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъат аъзоларининг сони 13 (ўн уч) кишидан иборат бўлиши белгилаб қўйилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланади: Воитов Азиз Ботирович — вазир лавозими бўйича — вазирнинг биринчи ўринбосари Мирзаев Шуҳрат Шахабутдинович — вазир ўринбосари Рузметов Максуд Исмоилович — вазир […]

1 min read

Малайзия Ўзбекистондаги кам таъминланган оилалардан бўлган талабаларга грантлар ажратади

Бухоро вилояти делегацияси Малайзияда Ўзбекистон зиёрат туризми ва маданий меросини тарғиб этиш масалаларини муҳокама қилди. Малайзияга амалий сафар билан борган Бухоро вилояти ҳокимлиги делегацияси Ўзбекистон зиёрат туризми элчиси, Перлис штати муфтийси Моҳд Асри Бин Зайнул Обидин ва Ислом санъати музей раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё». Музокаралар натижасида зиёрат туризми элчиси Моҳд Обиддиннинг «Зиёрат туризми […]

1 min read

Ла Скалада Ўзбекистон театрлари учун кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилиши мумкин

Италиядаги Ла Скала театрининг Ўзбекистонга ижодий сафарини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон Маданият вазирлиги делегацияси маданият ва санъат соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш мақсадида Милан шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё». Сафар доирасида Ўзбекистон элчихонаси томонидан «Италия-Ўзбекистон» Савдо-саноат палатаси (CIUZ) кўмагида дунёдаги энг нуфузли театрлардан бири – Ла Скала опера театри, унинг академияси, балет мактаби ва […]

1 min read

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида соддалаштирилган виза режими жорий этилди

13 октябрдан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ишбилармон ва илмий доиралар, шунингдек, сайёҳлик гуруҳлари учун соддалаштирилган виза тартиби жорий этилди. 13 октябрдан Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлари ўртасидаги ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлар учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги битим кучга кирди. Мазкур битим Эрон президентининг 14−16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида имзоланган. Ташқи ишлар вазирлиги […]

1 min read

Зўравонлик учун жазо кучайтирилади, қонунларга эса ўзгартишлар киритилади — Танзила Нарбаева

Сенат раиси зўравонлик ҳолатларига қарши курашиш учун қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжатлар пакети тайёрлангани ва яқинда президентга ахборот берилишини маълум қилди. «Жамоатчилик вакиллари „Ҳамма жим ўтирибди“, деган фикрда бўлмаслиги керак», — дея таъкидлади Танзила Нарбаева. Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан 13 октябрь куни ўтказилган форумда Сенат раиси Танзила Норбоева аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари […]

1 min read

Хитойлик профессор «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетига проректор этиб тайинланди

Хитойлик профессор Тонгкиан Зоу Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида иш бошлади. Профессор Тонгкиан Зоу Пекин халқаро тадқиқотлар университети президенти маслаҳатчиси, Миллий ижтимоий фанлар фонди бош эксперти, Хитой маданият ва туризм академияси декани лавозимларида ишлаган. Хусусан, 2006 йилдан 2013 йилгача Пекин халқаро тадқиқотлар университетининг […]

1 min read

Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан стратегик лойиҳани муҳокама қилди

ОҲИЧК саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди. Аввал эришилган келишувларга мувофиқ икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Покистон етакчилари савдо-иқтисодиёт, инвестиция, инновация, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун мавжуд салоҳият ва кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этдилар. […]

1 min read

Афғонистон террористик марказга айланиб қолмаслиги зарур – Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) VI саммитида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз нутқида Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳимлигига эътибор қаратди. «Бу мамлакат халқаро террористик марказга айланиб қолмаслиги учун зарур», – дейди Ўзбекистон етакчиси. Мирзиёев Афғонистон муваққат ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик бўйича умумий, мувофиқлашган […]

1 min read

АҚШ Ўзбекистонга саноқли давлатдагина мавжуд божхона ускуналарини тақдим қилди

Самарқанд аэропорти чегара-божхона постига АҚШ вакиллари томонидан радиацияни аниқловчи илғор ускуналар топширилди. Вилоят божхона бошқармаси хабарига кўра, маросимда АҚШ энергетика вазири ўринбосари ёрдамчиси Кристине Бент ҳамда Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов иштирок этди. Замонавий ускуналарнинг афзаллиги шундаки, инсон саломатлиги учун зарарли бўлган, кўз билан кўриб, қўл билан ушлаб бўлмайдиган радиациявий моддаларни […]