24 Sen, 2024
1 min read

Музаффарбекнинг чемпионлиги билан боғлиқ айрим фактлар

Кечаги чемпионлик Музаффарбек Тўрабоев учун жаҳон рейтингига 2000, Париж-2024 йўлида эса 1000 очко тақдим қилади. Ҳозирда 27-поғонани эгаллаб турган Тўрабоев чемпионатдан сўнг эълон қилинадиган жаҳон рейтингида кучли ўнликдан жой олади. Музаффарбек катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган ва чемпион бўлган энг ёш дзюдочимизга айланди (22 ёш). Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари ҳам ушбу янгиликни катта мамнуният билан […]

1 min read

Президент Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 12 октябрь куни Остона шаҳрига жўнаб кетди. Президентимиз у ерда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларида иштирок этади. Ушбу саммитлар доирасида ҳамкор мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

1 min read

Ўзбекистон билан дипломатик алоқа ўрнатган давлатлар 142 тага етди.

10 октябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди. Бу орқали Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлар сони 142 тага етди. 2022 йилнинг 10 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Икки […]

1 min read

Мальдив Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда

Мальдив Республикаси Ички ишлар вазири Шайх Имрон Абдулла бошчилигидаги делегацияни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов қабул қилди. Мазкур ташриф доирасида икки давлат Ички ишлар вазирликлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ва тажриба алмашиш асосий мақсад этиб белгиланган. Учрашувда Мальдив томони ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаб, жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат […]

1 min read

Талабаларга икки ойлик ижара ҳақи ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади

Жорий йилда 1-курсда таҳсил олаётган, ижарада яшайдиган талабаларга, истисно тариқасида, сентябр ва октябр ойи ижара тўловларининг 50 фоизи, Тошкент шаҳрида БҲМнинг 1 бараваригача (ҳозирда 300 минг сўм), қолган ҳудудларда эса БҲМнинг 0,5 бараваригача (ҳозирда 150 минг сўм) ҳеч қандай ижара шартномаси талаб этилмасдан тўлаб берилади. Бу ҳақда Ёшлар ишлар агентлиги раиси Алишер Саъдуллаев хабар қилди. Ижара […]

1 min read

Контракт тўлаш муддати 1 ноябрга қадар узайтирилди

Бош вазирнинг топшириғига мувофиқ, 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларига тўлов-контрактни тўлаш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланди. Узайтирилган тўлов-контракт муддати ОТМнинг бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун амал қилади. Маълум қилинишича, 2022-2023-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва абитуриентлар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг узайтирилган […]

1 min read

ДХХ терговчиларига дастлабки тергов бўйича қўшимча ваколат берилади

«Маданий бойликлар ноқонуний айланмасига қарши курашиш чоралари кучайтирилиши муносабати билан Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди. «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун билан моддий маданий мерос объектларини нобуд қилганлик, бузганлик ёки уларга шикаст етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилиб, ушбу […]

1 min read

Ўзбекистонда эгизаклар энг кўп туғилаётган ҳудудлар маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь–сентябрь ойларида республика бўйича жами 14 803 та эгизак чақалоқ туғилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1011 тага кўп. Ҳудудлар кесимида туғилган эгизак чақалоқлар сони: — Қорақалпоғистон Р. – 714 та — Андижон вилояти – 1328 та — Бухоро вилояти – 758 та — Жиззах вилояти – […]

1 min read

Сирдарёда пахта далалари қисқартирилиб, аҳолига бўлиб берилади

Сайхунобод туманида Президент раислигида Сирдарё вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилди. Унда асосий эътибор иш жойларини кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига қаратилди. Сирдарё вилоятида 35 минг нафар ишсиз, 42 минг нафар чет элга ишга кетганлар бор. Меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни ҳам ҳисобга олиб, 100 минг иш ўрни яратиш зарур. Бунинг […]

1 min read

Шавкат Мирзиёев эртага Россияга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 7 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий саммити тадбирларида иштирок этади. Тадбир кун тартибига мувофиқ кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш кўзда тутилган.