Талабаларга икки ойлик ижара ҳақи ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади
1 min read

Талабаларга икки ойлик ижара ҳақи ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади

Жорий йилда 1-курсда таҳсил олаётган, ижарада яшайдиган талабаларга, истисно тариқасида, сентябр ва октябр ойи ижара тўловларининг 50 фоизи, Тошкент шаҳрида БҲМнинг 1 бараваригача (ҳозирда 300 минг сўм), қолган ҳудудларда эса БҲМнинг 0,5 бараваригача (ҳозирда 150 минг сўм) ҳеч қандай ижара шартномаси талаб этилмасдан тўлаб берилади. Бу ҳақда Ёшлар ишлар агентлиги раиси Алишер Саъдуллаев хабар қилди.

Ижара шартномасини тақдим этган талабаларга ноябр ойидан тўловлар давом эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат қарори билан 2021 йил 1 майдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан, ота-онасига (қонуний вакилларига) тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган талабаларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи буджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланди.

Мазкур имкониятдан фойдаланиш учун ижарада турадиган талабалар ўзи таълим олаётган факултетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки олий таълим муассасасининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Fikr bildirish