Мальдив Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда
1 min read

Мальдив Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда

Мальдив Республикаси Ички ишлар вазири Шайх Имрон Абдулла бошчилигидаги делегацияни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов қабул қилди.

Мазкур ташриф доирасида икки давлат Ички ишлар вазирликлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ва тажриба алмашиш асосий мақсад этиб белгиланган.

Учрашувда Мальдив томони ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаб, жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш истагини билдирди.

Меҳмонлар бугунги кунда мамлакатимизда жиноят содир этган шахслар билан ишлаш тизими, хусусан уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларга психологик кўмаклашиш ва иш билан таъминлаш масаласида амалга оширилаётган идоралараро ҳамкорлик жараёнини алоҳида эътироф этдилар.

Томонлар ўртасидаги учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Мальдив Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга расмий ташрифи давом этмоқда.

Fikr bildirish