24 Sen, 2024
1 min read

Президентнинг ҳарбийларни уй билан таъминлаш бўйича қарори эълон қилинди

Президент қарорига мувофиқ Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари, ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш тартиби такомиллаштирилади. Хусусан: – ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида орттирилган касаллик ёки олинган жароҳати туфайли ҳарбий хизматни ўташга яроқсиз деб топилиб, резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот […]

1 min read

Шахсга ўз ҳаёти ва мулкини ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилади – Адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов мулк ҳуқуқи масаласи ҳамда мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик ва хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини оширишга қаратилган Президент Фармони юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Вазирнинг таъкидлашича, адлия тизими мулк ҳуқуқи масаласига алоҳида эътибор билан қараб, уни ривожланишнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида қадрлаб келмоқда. «Аммо мулк ҳуқуқи йўналишида силлиқ ривожланяпмиз дея […]

1 min read

Президентнинг янги фармони оммага эълон қилинди

«Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–198-сон, 24.08.2022 й.) қабул қилинди. Фармон билан қуйидаги тартиблар, талаблар ва чекловлар 2022 йил 1 сентябрдан бекор қилинади: ерга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланишда: – ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишига асос бўлган ҳужжатларни бекор қилиш орқали ерга […]

1 min read

Россия мудофаа вазири Ўзбекистонга келди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистонга келди. У бу ерда ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари учрашувида иштирок этади. Учрашув бугун, 24 август куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Россия каби давлатлар делегациялари қатнашади. Шунингдек, Беларус вакили кузатувчи сифатида қатнашади.  

1 min read

Юртимизда ОТМга тест топширган абитуриентларнинг ярмидан кўпи ўтиш балини тўплай олмади

Жорий йилда 51,2% абитуриентлар 56,7 балл ҳам тўплай олмаган. Бу ҳақда Хушнудбек Худойбердиев ДТМнинг mandat.dtm.uz сайтидаги очиқ маълумотларига таяниб ёзмоқда. Маълум қилинишича, жорий йилда 1 млн 73 минг 821 нафар абитуриент тест топширган. Уларнинг 550 минг нафари (51,2%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган. Ўтган йилги ҳолат билан солиштирганда аҳволимиз янада оғирлашган. Ўтган йили 36% абитуриентлар 56,7 балл […]

1 min read

“Uzbekistan Airways”ни хусусийлаштириш жараёни бошланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги «UzAirways» АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун профессионал консалтинг компаниясини қидирмоқда. Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаро авиацияси тармоғида активларни хусусийлаштириш қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган: ➖тармоқда рақобатни ривожлантириш ва унда давлат иштирокини қисқартириш; ➖табиий, молиявий, техник ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш; ➖тармоқни ривожлантириш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмини кўпайтириш. 2021 йил […]

1 min read

Энди UZCARD банкоматларидан 200 минг сўмлик банкнотларни ҳам олиш мумкин

Ягона умумреспублика процессинг марказининг хабар беришича, UZCARD банкоматларида яқинда муомалага чиқарилган 200 минг сўм қийматига эга банкнотларни олиш («cash out’) имконияти қўшилди. Ҳозирда мазкур имкониятни барча UZCARD банкоматларида қўллаш устида иш борилмоқда, дейилган хабарда.   Шунингдек, хабарда айтилишича, тез орада UZCARD банкоматларида янги банкнотларни нафақат олиш, балки киритиш («cash in») ҳам мумкин бўлади.

1 min read

Ростов вилояти губернатори: Ўзбекистон муҳим стратегик ҳамкор

Ўзбекистон бош консули Бурхон Алиқулов Россиянинг Ростов вилояти губернатори Василий Голубев билан учрашди. “Дунё” АА хабарига кўра, учрашувда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган. “Ўзбекистон муҳим стратегик ҳамкор. Сўнгги йилларда биз ҳамкорликнинг суръатини, яхши натижасини кўрдик ва муносабатларимизни ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжудлигини аниқ тушунамиз”, – деди Василий Голубев. Ростов вилояти […]

1 min read

Фарғонада имтиҳон пайтида 64 ёшли абитуриентга ёрдам кўрсатилди

Фарғона давлат университети стадионида олий таълим муассасалари учун кириш имтиҳонлари пайтида кўришда нуқсони бор абитуриентга ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилди. Қайд этилишича, 10 август куни 2-сменада Фарғона давлат университети стадионида ўтказилган тест синовида абитуриент М.О. (64 ёш) тест топшириқларини ишлаб бўлганидан сўнг кўзи яхши кўрмаслигини, чироқ ёруғида жавобларни белгилашда доирачаларни адаштириб юбораётганини айтиб, жавобларни […]

1 min read

«Янги ҳоким эски ҳокимни тан олмайди» – Кушербаев

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида фаолият олиб борадиган тадбиркор Ҳ. Қиличовага Чироқчи тумани ҳокимлиги ундан харид қилган 100 дона планшет учун 235 млн сўм қарзини тўлаб бермаяпти. Маълум бўлишича, 2022 йил февраль ойида Чироқчи тумани ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Э. Бобоқулов тадбиркордан планшетларни харид қилиб, пулларини 2 кунда ўтказиб беришини айтади. Аммо тадбиркор шу кунга қадар […]