Юртимизда ОТМга тест топширган абитуриентларнинг ярмидан кўпи ўтиш балини тўплай олмади
1 min read

Юртимизда ОТМга тест топширган абитуриентларнинг ярмидан кўпи ўтиш балини тўплай олмади

Жорий йилда 51,2% абитуриентлар 56,7 балл ҳам тўплай олмаган. Бу ҳақда Хушнудбек Худойбердиев ДТМнинг mandat.dtm.uz сайтидаги очиқ маълумотларига таяниб ёзмоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилда 1 млн 73 минг 821 нафар абитуриент тест топширган.

Уларнинг 550 минг нафари (51,2%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган.

Ўтган йилги ҳолат билан солиштирганда аҳволимиз янада оғирлашган. Ўтган йили 36% абитуриентлар 56,7 балл ҳам тўплай олмаганди, жорий йилда бу кўрсаткич 51,2% га чиқди.

2022 йилда энг ёмон кўрсаткич, худди ўтган йилда бўлганидек Тошкент вилоятида (55,9%), нисбатан яхшироқ натижа эса худди ўтган йилдагидек Тошкент шаҳрида (45,2%) қайд этилган.

9 та ҳудудда абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олишган. Фақат 5 тагина ҳудудда бу кўрсаткич 50 фоиздан камроқни ташкил қилган: Тошкент шаҳри, Бухоро, Фарғона, Хоразм ва Самарқанд вилоятлари.

Fikr bildirish