“Uzbekistan Airways”ни хусусийлаштириш жараёни бошланди
1 min read

“Uzbekistan Airways”ни хусусийлаштириш жараёни бошланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги «UzAirways» АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун профессионал консалтинг компаниясини қидирмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаро авиацияси тармоғида активларни хусусийлаштириш қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган:

➖тармоқда рақобатни ривожлантириш ва унда давлат иштирокини қисқартириш;

➖табиий, молиявий, техник ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

➖тармоқни ривожлантириш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмини кўпайтириш.

2021 йил якунига кўра, компания 6,3 триллион сўм миқдоридаги соф тушумга, 53,7 миллиард сўм миқдоридаги соф фойдага, 4,2 триллион сўм миқдоридаги устав капиталига эга.

Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан 2022 йил 1 сентябрга қадар “Uzbekistan airways” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини савдога чиқариш, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) ишларини бошлаш белгиланган.

Fikr bildirish