19 Sen, 2024
1 min read

Хитойлик профессор «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетига проректор этиб тайинланди

Хитойлик профессор Тонгкиан Зоу Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида иш бошлади. Профессор Тонгкиан Зоу Пекин халқаро тадқиқотлар университети президенти маслаҳатчиси, Миллий ижтимоий фанлар фонди бош эксперти, Хитой маданият ва туризм академияси декани лавозимларида ишлаган. Хусусан, 2006 йилдан 2013 йилгача Пекин халқаро тадқиқотлар университетининг […]

1 min read

Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан стратегик лойиҳани муҳокама қилди

ОҲИЧК саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди. Аввал эришилган келишувларга мувофиқ икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Покистон етакчилари савдо-иқтисодиёт, инвестиция, инновация, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун мавжуд салоҳият ва кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этдилар. […]

1 min read

Афғонистон террористик марказга айланиб қолмаслиги зарур – Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) VI саммитида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз нутқида Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳимлигига эътибор қаратди. «Бу мамлакат халқаро террористик марказга айланиб қолмаслиги учун зарур», – дейди Ўзбекистон етакчиси. Мирзиёев Афғонистон муваққат ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик бўйича умумий, мувофиқлашган […]

1 min read

АҚШ Ўзбекистонга саноқли давлатдагина мавжуд божхона ускуналарини тақдим қилди

Самарқанд аэропорти чегара-божхона постига АҚШ вакиллари томонидан радиацияни аниқловчи илғор ускуналар топширилди. Вилоят божхона бошқармаси хабарига кўра, маросимда АҚШ энергетика вазири ўринбосари ёрдамчиси Кристине Бент ҳамда Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов иштирок этди. Замонавий ускуналарнинг афзаллиги шундаки, инсон саломатлиги учун зарарли бўлган, кўз билан кўриб, қўл билан ушлаб бўлмайдиган радиациявий моддаларни […]

1 min read

Музаффарбекнинг чемпионлиги билан боғлиқ айрим фактлар

Кечаги чемпионлик Музаффарбек Тўрабоев учун жаҳон рейтингига 2000, Париж-2024 йўлида эса 1000 очко тақдим қилади. Ҳозирда 27-поғонани эгаллаб турган Тўрабоев чемпионатдан сўнг эълон қилинадиган жаҳон рейтингида кучли ўнликдан жой олади. Музаффарбек катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган ва чемпион бўлган энг ёш дзюдочимизга айланди (22 ёш). Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари ҳам ушбу янгиликни катта мамнуният билан […]

1 min read

Президент Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 12 октябрь куни Остона шаҳрига жўнаб кетди. Президентимиз у ерда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларида иштирок этади. Ушбу саммитлар доирасида ҳамкор мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

1 min read

Ўзбекистон билан дипломатик алоқа ўрнатган давлатлар 142 тага етди.

10 октябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди. Бу орқали Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлар сони 142 тага етди. 2022 йилнинг 10 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Икки […]

1 min read

Мальдив Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда

Мальдив Республикаси Ички ишлар вазири Шайх Имрон Абдулла бошчилигидаги делегацияни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов қабул қилди. Мазкур ташриф доирасида икки давлат Ички ишлар вазирликлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ва тажриба алмашиш асосий мақсад этиб белгиланган. Учрашувда Мальдив томони ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаб, жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат […]

1 min read

Талабаларга икки ойлик ижара ҳақи ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади

Жорий йилда 1-курсда таҳсил олаётган, ижарада яшайдиган талабаларга, истисно тариқасида, сентябр ва октябр ойи ижара тўловларининг 50 фоизи, Тошкент шаҳрида БҲМнинг 1 бараваригача (ҳозирда 300 минг сўм), қолган ҳудудларда эса БҲМнинг 0,5 бараваригача (ҳозирда 150 минг сўм) ҳеч қандай ижара шартномаси талаб этилмасдан тўлаб берилади. Бу ҳақда Ёшлар ишлар агентлиги раиси Алишер Саъдуллаев хабар қилди. Ижара […]

1 min read

Контракт тўлаш муддати 1 ноябрга қадар узайтирилди

Бош вазирнинг топшириғига мувофиқ, 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларига тўлов-контрактни тўлаш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланди. Узайтирилган тўлов-контракт муддати ОТМнинг бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун амал қилади. Маълум қилинишича, 2022-2023-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва абитуриентлар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг узайтирилган […]