19 Sen, 2024
1 min read

Қудратилла Рафиқов раислигидаги федерация ихтиёрига янги жамғарма ва катта мулк берилмоқда

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига «General Motors Uzbekistan» АЖнинг «Хонобод» санаторияси бино ва иншоотлари, «Назарбек» санатория профилакторияси бино ва иншоотлари мулк ҳуқуқи асосида, «Омонхона» МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши ҳамда республика бўйича 65 та болалар оромгоҳи берилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги […]

1 min read

Пўлат Усмонов халқаро ташкилот вице-президентлигига сайланди

Жанубий Кореянинг Чонджу шаҳрида Бутунжаҳон жанг санъатлари федерацияси(WOMAO)нинг навбатдаги конгресс йиғилишида ҳамюртимиз, Ўзбек жанг санъати федерацияси раиси Пўлат Усмонов ушбу ташкилотнинг вице-президентлигига сайланди. Маълум бўлишича, ҳар икки йилда Жанубий Кореяда ЮНЕСКО тизимида бутун жаҳон жанг санъатлари фестивали ташкил этиб келинади. Анъанавий тарзда ўтадиган мазкур спорт анжуманида дунёнинг бир қатор яккакураш турлари, миллий спортлар намойиш этилади. […]

1 min read

«Аёллар дафтари»га киритилган бошпанасизларга ижтимоий уй берилади

Пойтахтнинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туман ҳокимликлари қошидаги «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан 29 та хонадон сотиб олинди. Хонадонлар бошпанасиз, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларга ижтимоий уй сифатида берилади. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 73-сессиясида депутатлар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Лола Бойназарованинг «Аёллар дафтари» бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботини ҳам муҳокама қилди. Бу ҳақда […]

1 min read

Тошкентни иссиқлик билан таъминловчи Veolia Energy Tashkent’нинг раҳбари ўзгарди

Veolia Energy Tashkent бош директори Александр Хасти оилавий сабабларга эгаллаб турган лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Алишер Хайтметов корхона бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлди. Veolia Energy Tashkent бош директори Александр Хасти оилавий сабабларга кўра ўз лавозим ваколатларини тарк этди. Бу ҳақда шанба куни компания матбуот хизмати маълум қилди. Янги раҳбар тасдиқлангунига қадар компания кузатув кенгаши Алишер Хайтметовни […]

1 min read

Франция компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ажратилади — ИТСВ раҳбари

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев Парижда бўлиб ўтган бизнес-форумда фақат француз компаниялари учун алоҳида саноат зонасини ажратиш, уларга имтиёзлар бериш ва маҳсулотларни харид қилишни кафолатлашга тайёрлигини маълум қилди. У ҳамкорликнинг бешта йўналишини санаб ўтди, жумладан, автомобилсозлик. Ўзбекистон фақат Франция компаниялари учун барча зарур ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминланган алоҳида саноат зонасини ажратишга тайёр. Бу ҳақда 18 […]

1 min read

Космосда ўстирилган пахта чигитидан яратилган янги нав етиштиришга тайёр

Узоқ йиллар аввал Владимир Жонибеков ўзи билан коинотга пахта чигитини олиб чиққан эди. Фақат ҳозир, парвоздан қарийб 40 йил ўтгачгина, бу уруғлардан янги нав яратилди ва унга патент олинди. 2016 йилда Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти селекционери Шодмон Намозовнинг қандайдир пахта чигитлари тушиб қолди. Чигитларни унга пахта ва индиго генетикасини ўрганишга катта ҳисса қўшган […]

1 min read

Хорижда Ўзбекистонга оид 9 мингдан ортиқ бойликлар мавжуд – Маданий мерос агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова томонидан ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикасининг моддий бойликларини ноқонуний олиб чиқиш, олиб кириш ва уларга бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни олдини олиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Брифингда маълум қилинишича, ўтган давр мобайнида бир қатор қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. […]

1 min read

Қурилишнинг барча жараёнлари рақамлаштирилади

Президент қарори билан 2023 йил 1 январга қадар қурилиш объектларини рўйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилади. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг мобил иловаси яратилади. 17 ноябрь куни «Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори [ПҚ-425-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. […]

1 min read

Йил давомида Ўзбекистондан 4 мингдан ортиқ маданий бойлик олиб чиқиб кетилиши олди олинди

Ўзбекистон ҳудудидан 2022 йил давомида 4 050 дан ортиқ маданий бойликнинг олиб чиқиб кетилиши тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозирги кунга қадар Маданий мерос агентлиги томонидан Ўзбекистонга оид, хорижда сақланаётган 9 мингдан ортиқ маданий бойликлар аниқланди. Улардан: 2 341 таси археология ва этнографияга […]

1 min read

Тошкентда ёш болаларни тарбияси ва таълими бўйича Бутунжаҳон анжумани бўлиб ўтди

Тадбир доирасида ЮНEСКОга аъзо давлатларнинг халқаро ташкилотлари вакиллари ва болалар таълими, парвариш ва мактабгача таълим соҳасидаги мутахассисларнинг чиқишлари бўлиб ўтди. 14 ва 16 ноябрда муҳокамалар майдонида ЮНEСКОга аъзо давлатларнинг халқаро ташкилотлари вакиллари, шунингдек, болалар таълими, парвариш ва мактабгача таълим соҳасидаги етакчи мутахассисларнинг чиқишлари бўлиб ўтди. Кузнинг муҳим халқаро тадбирларидан бири, Ўзбекистон ҳукумати ва мактабгача таълим вазирлиги кўмагида ЮНEСКО билан ҳамкорликда […]