19 Sen, 2024
1 min read

АҚШ Орол дeнгизининг экотизимини қайта тиклаш учун Ўзбeкистонга 1,6 млн доллар ажратди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Орол денгизи ҳудудида чўлланишнинг салбий оқибатлари билан курашиш мақсадида 1,6 млн доллар миқдорида маблағ ажратганини эълон қилди. Ташаббус денгизнинг қуриган тубида экотизимларни қайта тиклаш лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилмоқда. 10 ноябрь куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Орол денгизи ҳудудида чўлланишнинг салбий оқибатлари билан курашиш мақсадида 1,6 миллион АҚШ […]

1 min read

Франция миллий тиббиёт академиясида Ибн Синонинг бронза бюсти очилди

Avicennia International Prize халқаро мукофотини топшириш маросимида Франция миллий тиббиёт академиясида Абу Али ибн Синонинг бронза бюсти очилди. Париждаги Франция миллий тиббиёт институти академиясининг директорлар кенгаши тахт залида Абу Али ибн Синонинг бронза бюсти ўрнатилди, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон маданий мероси» халқаро мультимедиа лойиҳаси матбуот хизмати. Бюст олимнинг тиббиёт, фалсафа ва маданият соҳаларидаги илмий ва гуманистик меросини тарғиб қилишга […]

1 min read

Ўзбекистон ва Венгрия автомобилсозликда ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми якунлари бўйича автомобилсозлик, транспорт-логистика хизматлари, енгил саноат, паррандачилик соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида келишув ва меморандумлар имзоланди. 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити арафасида Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири. Унда Ўзбекистоннинг асосий вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда АКТ, қурилиш, машинасозлик, қишлоқ […]

1 min read

Шавкат Мирзиёев «500 нафар энг нуфузли мусулмонлар» рўйхатидан жой олди

Мазкур рўйхат мусулмон дунёсида сиёсий, иқтисодий, диний ҳамда маданий каби умумий 13 та йўналиш бўйича ўз таъсирига эга бўлган мусулмон шахсларни аниқлаб боради. Ўз навбатида, ушбу рўйхатдан бир қатор давлат раҳбарлари — Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, БАА […]

1 min read

Самарқандда “Ўзбекистон-Венгрия” бизнес-форуми давом этмоқда

Форумда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев, Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов, Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар Давлат котиби ўринбосари К.Бихари, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳобов ва бошқалар иштирок этяпти. Форум доирасида «B2B» ва «G2B» форматида музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

1 min read

Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади

Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилди. Қайд этилишича, 9 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида ташкилотга аъзо давлатлар иқтисодиёт ва савдо вазирларининг 11-йиғилишида йирик қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш учун мустаҳкам асос бўладиган Туркий давлатлар ташкилотининг Инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги […]

1 min read

Тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш соддалаштирилади

Президент тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни чекловчи, унинг чегараларини белгиловчи фармонни имзолади. Тадбиркорлик субъектлари учун тартибга солиш юкини камайтириш бўйича бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди. Ўзбекистон президенти 9 ноябрь куни тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, давлат томонидан тадбиркорлик фаолияти фақатгина қуйидаги воситалар орқали тартибга солинади: […]

1 min read

Саудия Арабистонига Ўзбекистон маҳсулотлари экспорти кўламини кенгайтирилади

Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонидаги экспорт ва импорт билан шуғулланувчи Al Kawashef компанияси ижрочи директори Анвар Раҳил ал-Талеб билан учрашув ўтказди. Қайд этилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон қишлоқ хўжалик, қандолат ва тиббиёт маҳсулотларини Подшоҳлик бозорига экспорт қилиш ва икки давлат ўртасида савдо ҳажмини ошириш юзасидан фикр алмашилган. Анвар Раҳил ал-Талеб Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш […]

1 min read

Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга ташриф буюрди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга ташриф буюрди. 10-11 ноябрь кунлари бу ерда яна бир нуфузли халқаро анжуман – Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади. “Тадбир олдидан, анъанадагидек, Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди”, – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

1 min read

Бу муҳим!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2022-йил 1-ноябрдаги “Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида”ги 224-сонли буйруғи ижроси юзасидан Наманган вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларининг Aхборот хизмати раҳбарлари жорий йил ноябр-декабр ойида аттестациядан ўтказиш белгиланган.