19 Sen, 2024
1 min read

Хорижда ишлаб чиқарилган товарлар учун истеъмол кредити ажратиш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда хорижда ишлаб чиқарилган товарлар учун истеъмол кредити ажратиш режалаштирилмоқда. Депутат Дониёр Ғаниевнинг қайд этишида, одамлар чел эл электромобиллари ёки маиший техникаларини сотиб олиш учун истеъмол кредити олишолмагани сабаб, уларни фақатгина муддатли тўловга олишмоқда. Энди Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товар ва хизматлар учун ҳам истеъмол кредити ажратилади. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев хабар берди. Амалдаги «Истеъмол кредити […]

1 min read

Ўзбекистон Каспий ва Қора денгиз орқали Европага юк етказиб бера бошлади

Мис концентрати бўлган биринчи поезд умумий узунлиги 4000 км дан ортиқ бўлган йўналишни қамраб олади. «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ янги темир йўл йўналиши бўйича Европага юкларни етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда жамият Матбуот хизмати хабар бермоқда. Қайд этилишича, 16 декабрь куни «ОКМК» АЖ юклари ортилган биринчи контейнер блок поезди Болгариянинг Бургас портига юборилди. Ушбу юк поезди мис […]

1 min read

Ўзбекистоннинг асосий Янги йил арчаси МДҲдаги энг баланд арчалар учлигига кирди

«ТурСтат» портали шу йил МДҲ мамлакатлари пойтахтларига ўрнатилган энг баланд Янги йил арчалари рейтингини эълон қилди. Тошкентнинг 35 метрлик бош арчаси юқори учликка кирди. Ушбу рейтингда биринчи ўринни Туркманистон пойтахти Ашхободдаги арча эгаллади. Баландлиги 43 метр бўлган сунъий арча пойтахтдаги «Алем» маданий-кўнгилочар маркази қаршисига ўрнатилган. Унинг ранг-баранг чироқлари 2022 йил 15 декабрь куни ёқилган эди. Иккинчи […]

1 min read

БМТ Ўзбекистон президенти таклиф этган резолюцияни қўллаб-қувватлади

БМТ Бош ассамблеяси Шавкат Мирзиёев таклиф этган «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги резолюцияни қўллаб-қувватлади. Дунёнинг барча қитъаларидаги 80 та давлат ҳужжатнинг ҳаммуаллифлари бўлди. БМТ Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йилда Бош ассамблеянинг 75-сессиясида илгари сурилган «Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги резолюцияни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот […]

1 min read

Давлат органлари ва ташкилотларида гендерга оид аудит ўтказилади

Президент айрим қонунларга ўзгартиш киритиш бўйича ҳужжат имзолади. Энди давлат ташкилотларида гендерга оид аудит ўтказилади. Бунда аёллар ва эркаклар сони нисбати ўрганилади, тенгликни таъминлаш бўйича ҳолат баҳоланади. Шунингдек, қонунчиликка амал қилинган ҳолда янги таклифлар ишлаб чиқилади. «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 15 декабрь куни президент мазкур […]

1 min read

Фарғонада Туркия инвестицияси ҳисобига «Ақлли йўл» тизими жорий этилади

Фарғонада Туркиянинг 10 млн доллар инвестицияси ҳисобига «Ақлли йўл» тизими жорий этилади. Вилоят ҳокимлигининг қайд этишича, тизим йўл-транспорт ҳодисаларининг, жароҳат олиш ва ўлим ҳолатларини 90 фоизгача камайтириш имконини беради. У инсон омилисиз, қуёш энергияси ёрдамида ишлаши айтилмоқда. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров туркиялик инвестор, информацион тизимларга ихтисослашган Streat компанияси раҳбари Зейнеп Йилдирим билан учрашувда автомобиль йўлларида […]

1 min read

Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳаллада қурилиш бригадалари тузилади

Келаси йили ҳар бир вилоят ҳокими 5-10 минг хонадонли уй-жой қуриш режасини қилиб, бунинг учун бир ой муддатда ер участкаларини аукционга чиқариши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга бир ой муддатда қурилиш соҳасида 6 ойгача ишга қабул қилиш бўйича соддалашган меҳнат шартномаларини ишлаб чиқиб, келгуси йилда норасмий сектордаги 100 минг аҳолини қонуний фаолиятга ўтказиш вазифаси қўйилди. Ҳоким ёрдамчилари […]

1 min read

Ўзбекистонда ахборотни излаш ва тарқатиш ҳақида Ахборот кодекси ишлаб чиқилди

Кодексда бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тақиқлаш, блогерлик фаолиятининг тартиби ҳақида янги қоидалар белгилаб қўйилган. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилди. Ушбу Кодекс Ўзбекистонда ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш, ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш жараёнида юзага […]

1 min read

Маънавият ва маърифат маскани – ақл ва эзгулик маркази

Поп туманидаги Маънавият ва маърифат марказида ҳудуддаги аҳоли, айниқса, ёшлар ва ички ишлар ходимлари маънавиятини янада юксалтириш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини кенг тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Мазкур тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят ва туман […]

1 min read

Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 миллиондан ошди

АКТ вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 млндан ошганини маълум қилди. Улардан 29,5 млн нафари мобил интернет орқали тармоққа уланади. Вазир, шунингдек, халқаро интернет-каналга уланиш тезлиги сўнгги икки йилда 2,6 бараварга ошиб, 3200 Гбит/с га етганини қайд этди. Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 31 млндан ошди, деди чоршанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ҳукумат соати» доирасида сўзлаган […]