“Спортни сев, спорт билан яша!”
1 min read

“Спортни сев, спорт билан яша!”

Наманган шаҳридаги “Уч фаввора” хиёбонида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида вилоятда бокс спорт тури бўйича шуғулланаётган ёшлар иштирокида “Флешмоб” оммавий тадбири ўтказилди.

 

Уни асосий мақсад вилоятда олимпия харакатини ривожлантириш ҳамда аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этишдан  иборатдир.

 

Бугунги кунда вилоятда бокс спорт тури бўйича 100 дан ортиқ тренерлар қўл остида 3000 нафарга яқин спортчилар бокс спорт тури бўйича шуғулланиб келишмоқда. Бугунги тадбирида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги барча спорт ва таълим муассасалари бокс секцияларининг 800 нафарга яқин спортчилари ва барча тренерлари иштирок этишди.

 

Шунингдек, оммавий спорт тадбирида вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслахатчиси Ботиржон Нуриддинов сўзга чиқиб, Давлат раҳбари томонидан жисмоний тарбия ва спортга берилаётган алоҳида эътибор, унга жавобан вилоят спортчиларининг нуфузли мусобақалардаги натижалари, айниқса куни кеча Хумо аренада бўлиб ўтган бокс кечасида Наманганнинг мард ўғлони Муроджон Аҳмадалиевни қўлга киритган натижасига тўхталиб ўтди.

Fikr bildirish