Э Ъ Л О Н !
1 min read

Э Ъ Л О Н !

Наманган шахри, Уйчи ва Наманган туманлари ахолиси ҳамда корхона, ташкилот рахбарлари диққатига!

 

2021 йил ёз мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида вилоят хокимлиги билан келишилган тадбирлар режасига мувофиқ Наманган шахри, Уйчи ва Наманган туманлари худудларини ичимлик суви билан таъминловчи “Жийдакапа-Наманган” 3-магистрал сув қувурларида  мавжуд носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилиши  муносабати  билан    2021 йил  8-апрел тунги 00-00 дан 9-апрел соат тунги 23-00 гача  «Жийдакапа»  иншоотидан  ичимлик суви бериш тўхтатилишини маълум қиламиз.

 

Носозликларни бартараф этиш жараёнида Наманган шаҳрининг “Жанубий айланма йўли”, Бобуршох, Марғилон ва уларга туташ кўчаларда, Янги қурилиш, Янги хаёт, Баркамол авлод, Яккатут, Обжувоз, Сохибкор, Қадамжой, Лола махаллаларида, Уйчи кўчасидаги кўп қаватли уйларда, Уйчи туманининг Жийдакапа, Ўнхаят, Машад, Наманган туманиниг Қурама, Эшобод,   1-2-Қумқўрғон,  Неъматжон,  Ғалча, Қўқонқишлоқ, Хонобод қишлоқларида  ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

 

Истеъмолчилардан аввалдан узр сўраган холда ичимлик суви захирасини яратиб қўйишларини сўраймиз.

 

“Наманган сув таъминоти” МЧЖ маъмурияти

Fikr bildirish