Адлия вазири Русланбек Давлетов “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди
1 min read

Адлия вазири Русланбек Давлетов “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган 45 йилдан бери фаолият юритиб, етук кадрлар етиштириб келаётган мактаб-интернати негизида Ал-Хоразмий номли Халқаро мактаб-интернати ташкил этиб, фойдаланишга топширилди.

Бундан бир йил аввал Президентимизнинг Хоразмга ташрифи вақтида алоҳида тилга олиб ўтилган ушбу мактаб негизида Халқаро мактаб интернат ташкил қилиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган эди.

Мана орадан бир йил ўтиб Адлия вазирлиги кўмаги билан ушбу замонавий, инновацион таълим даргоҳи падегоглар жамоаси ва ўқитувчиларга тантанали равишда топширилди.

Мактабнинг янги ва замонавий биносини очилиши маросимида ушбу мактабнинг битирувчиси бўлган, адлия вазири Русланбек Давлетов Халқ таълими вазирлигининг “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Адлия вазирлиги республикада таълимни янада ривожлантиришга ҳар доим ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Жумладан, вазирлик тизимида сўнгги икки йил давомида катта рақамлаштириш ишлари амалга оширилиб, янги компьютер техникалари харид қилинди. Рақамлаштириш якунлангач, мавжуд 2,5 мингдан зиёд компьютер техникалари республика мактабларига топширилди. Бунинг натижасида кўплаб ўқитувчилар хоналари компьютерлар билан жиҳозланишига эришилган эди.

Fikr bildirish