Наманганда матбуот котиблари, журналист ва блогерлар малака оширмоқдалар
1 min read

Наманганда матбуот котиблари, журналист ва блогерлар малака оширмоқдалар

Матбуот котиблари, журналист ва блогерларнинг қай даражада фаол, жамият ҳаёти, хусусан, жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасидаги фаолияти, позицияси кўп жиҳатдан уларнинг ҳуқуқий билимлари, ўз ҳуқуқларидан амалда қай даражада фойдалана олишларига боғлиқ. Шу жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув семинари муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Нодирабегим номидаги Наманган вилоят ахборот-кутубона марказида ўтказилаётган семинарни вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Алибек Эргашев кириш сўзи билан очди.

 

Шундан сўнг, Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, юридик фанлар доктори Бобоқул Тошев жамоатчилик назоратини шакллантириш, бу борада эътибор қаратилиши ва ёритилиши зарур бўлган муҳим йўналишлар, давлат бошқарув тизими таъсирчанлигини ошириш, қонун ҳужжатларини ҳуқуқий мониторинг қилиш ҳақида батафсил тўхталиб, айнан шу йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш, соҳа ходимларининг касбий малакасини юксалтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди.

 

Бу каби ўқув курслар фаолият самарадорлигини таъминлаши билан аҳамиятлидир. Семинар машғулотлари 10 апрелга қадар давом этади.

Fikr bildirish