Наманган шаҳрининг Дамбоғ маҳалласи ёшларидан иборат жамоа Футбол бўйича Наманган вилоят ҳокими кубоги соҳиби бўлди.
1 min read

Наманган шаҳрининг Дамбоғ маҳалласи ёшларидан иборат жамоа Футбол бўйича Наманган вилоят ҳокими кубоги соҳиби бўлди.

Финал ўйинида дамбоғликлар Мингбулоқнинг Қайрағочовул маҳалласи ёшларини 3:0 ҳисобида мағлуб этдилар.

Учинчи ўрин Наманган туманининг Қумқўрғон маҳалласи ёшлари эгаллашди.

Бу мусобақада вилоятнинг барча маҳаллалари жамоалари иштирок этди.  Ушбу мусобақани ўтказишга Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси бош бўлди.

Ёшлар жамоалари фаолиятини маҳалла профилактика инспекторлари мувофиқлаштирдилар.

Ғолибларга вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Fikr bildirish