Бокуда Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасида йиғилиш ўтказилди
1 min read

Бокуда Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасида йиғилиш ўтказилди

Хабар берилганидек, шу кунларда Озарбайжоннинг Боку ва Агдам шаҳарларида Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Унда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев раҳбарлигида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этяптиБугунги муҳокамаларда Кенгашга аъзо мамлакатларнинг оммавий ахборот воситаларига маъсул бўлган вазир ва юқори мансабдор шахслари иштирок этди. Хусусан, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Венгрия мамлакатлари вакиллари ахборот ва медиа соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Fikr bildirish