Германия Ўзбекистон чегара божхона постига салкам 100 минг долларлик назорат техник воситаларини топширди
1 min read

Германия Ўзбекистон чегара божхона постига салкам 100 минг долларлик назорат техник воситаларини топширди

Германия халқаро агентлигининг (ГИЗ) «Марказий Осиёда савдо тартиботларини соддалаштириш» минтақавий лойиҳаси доирасида Давлат божхона қўмитаси «Яллама» чегара божхона постига қиймати салкам 100 минг долларга тенг назорат техник воситаларини топширди.

Қўмита маълумотига кўра, шу муносабат билан Давлат божхона қўмитасида ташкил қилинган топшириш-қабул қилиш тадбирида ГИЗ директори Иоахим Фрис ҳамда лойиҳа раҳбари Фелицитас Зик иштирок этди.

Қўмита раиси ўринбосари Отабек Чориев сўнгги йилларда ГИЗ билан ҳамкорлик фаол босқичга кўтарилганини таъкидлади.

Тақдим этилган янги техник воситалар божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш, замонавий рациялар орқали ўрнатиладиган тезкор алоқа канали эса ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига кўрсатиладиган хизматлар тезкорлигини ошириш имкониятини беради.

Fikr bildirish