Ўзбекистон олмаси энг кўп қайси давлатларга экспорт қилинаётгани маълум бўлди
1 min read

Ўзбекистон олмаси энг кўп қайси давлатларга экспорт қилинаётгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 7,2 миллион долларга тенг бўлган 18,3 минг тонна олма экспорт қилди.

Олма экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,3 минг тоннага ошган. 2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон – 12,6 минг тонна;
  • Россия – 4,1 минг тонна;
  • Қирғизистон – 1,4 минг тонна;
  • Туркманистон – 163 тонна.

2022 йилнинг 9 ойида хорижга энг кўп олма экспорт қилган ҳудудлар:

  • Фарғона вилояти – 4,8 минг тонна;
  • Хоразм вилояти – 4,5 минг тонна;
  • Тошкент вилояти – 1,8 минг тонна.

Fikr bildirish