Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги келишувни ратификация қилди
1 min read

Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги келишувни ратификация қилди

Қирғизистон парламенти ўзбек-қирғиз чегарасининг алоҳида участкаларини белгилаш ҳамда Кампиробод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги келишувни ратификация қилди, деб хабар бермоқда «Спутник Киргизистан».

Парламент депутатларининг 64 нафари келишувни ёқлаб, 19 нафари унга қарши овоз берди. Қирғизистон президент Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев депутатларни келишувни қўллаб-қувватлашга чақирган. Парламент йиғилиши баҳс-мунозаралар ва тортишувлар билан ўтган.

Ташиев келишувнинг қабул қилиниши билан Қирғизистон ҳудуди қарийб 15 минг гектарга кенгайишини таъкидлади. Шу билан бирга, Кампиробод сув омбори остидаги ерлар Ўзбекистонга ўтказилади.

Қирғизистон—Ўзбекистон чегараси бўйича келишув Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ратификация қилинган эди. Энди ҳужжат Сенат томонидан маъқулланиши керак.

Икки давлат президентлари ҳужжатларни имзолаб, томонлар бир-бирини хабардор қилганидан сўнг келишув кучга киради.

Fikr bildirish