Ўзбекистонда эски уйлар нархи ўсаётгани маълум қилинди
1 min read

Ўзбекистонда эски уйлар нархи ўсаётгани маълум қилинди

Октябрь ойида Ўзбекистондаги эски уйлар нархи қандай ўзгаргани таҳлил қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, октябрь ойида мамлакатда иккиламчи бозорда уй-жойлар (эски уйлар)нинг ўртача нархи ўсиши 2,3 фоизни (сентябрда — 1,1 фоиз) ташкил қилди.

Хусусан, йил бошидан буён иккиламчи бозорда 1 квадрат метр учун уй-жойнинг ўртача нархи 11,4 фоизга ошди.

Тошкент шаҳрида ва ҳудудлар маъмурий марказларида иккиламчи уй-жой нархларининг ўзгариши (1 квадрат метр учун долларда):

Фото: Review
Фото: Review

Октябрь ойида нархларнинг сезиларли ўсиши Сирдарё — 6,5 фоиз, Қашқадарё – 6,5 фоиз ва Тошкент шаҳрида — 4,6 фоиз кузатилди.

Тошкент шаҳрида иккиламчи бозордаги уй-жой нархларининг ўсиши 4,6 фоизни (сентябрда 1,7 фоиз) ташкил этди.

Шу билан бирга, пойтахтда йил бошидан буён ўртача нархлар 19,8 фоизга кўтарилган бўлиб, бу талабнинг, жумладан, чет эл фуқароларининг кириб келиши натижасида сезиларли даражада ошганини кўрсатди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича тузилган шартномалар сони:

Фото: Review
Фото: Review

Нархлар бўйича энг юқори ўсиш суръатлари пойтахтнинг Яшнобод, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларида қайд этилди.

Fikr bildirish