Давлат рўйхатидан ўтган машиналарнинг 94 фоизи Ўзбекистонда чиқарилган — статистика
1 min read

Давлат рўйхатидан ўтган машиналарнинг 94 фоизи Ўзбекистонда чиқарилган — статистика

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган янги енгил автотранспорт воситалари сони 222 794 тани ташкил этган.

Шундан:

— Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган – 94,4 фоиз (210 419 дона)

— Хорижда ишлаб чиқарилган – 5,6 фоиз эса (12 375 дона)

Республика бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган янги автотранспорт воситаларининг энг катта улуши Тошкент шаҳри (жамига нисбатан 30,1 фоиз ёки 67 161 дона) ҳиссасига тўғри келган.

Fikr bildirish