Талабаларга поезд чипталарини сотиб олиш учун 50% чегирма эълон қилинди
1 min read

Талабаларга поезд чипталарини сотиб олиш учун 50% чегирма эълон қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 22 декабрдан 10 январгача давлат ОТМларида ўқийдиган талабалар учун маҳаллий йўналишдаги поездларга 50% чегирма эълон қилди. Уларни темирйўл кассаларидан ёки railway.uz сайтидан харид қилиш мумкин.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик компанияси республика олий таълим муассасаларида ўқиётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун 50% чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Чегирмалар 22 декабрдан дан 10 январгача амал қилади. Уларни паспорт ва талабалик гувоҳномасини олиб бориб темир йўл кассаларидан сотиб олиш ёки электрон тарзда railway.uz сайтидан харид қилиш мумкин.

Аввалроқ, Uzbekistan Airways ҳам талабаларга қишки таътил муносабати 22 декабрдан 10 январгача чегирма тақдим этганди. Бунинг учун улардан талабалик гувоҳномаси, ўқиш жойидан маълумотнома ва паспорт ёки ID-карта сўралади.

Fikr bildirish