«Ўзбекистон Россия бозорида бўшлиқларни эгаллаш имкониятига эга» — Россия Иқтисодий ривожланиш вазири
1 min read

«Ўзбекистон Россия бозорида бўшлиқларни эгаллаш имкониятига эга» — Россия Иқтисодий ривожланиш вазири

Ўзбекистон Россия бозорида шаклланган бўш ўринларни эгаллаш учун яхши имкониятларга эга, деди Россия Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Ўзбекистон—Россия ишбилармонлар форумида сўзлаган нутқида.

Янги воқеликда биз нафақат қийинчиликларни, балки янги имкониятларни ҳам кўрмоқдамиз. Аввало, биз ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳақида бош қотиряпмиз. Янги бозорларни ўзлаштиришимиз, жумладан, учинчи мамлакатлар бозорларини биргаликда ривожлантиришимиз керак. Ўзбекистонда ҳозирда Россия бозорида шаклланган бўшлиқлар учун ажойиб имконият бор, — деди вазир.

Решетников бу ишда тадбиркорлик субъектлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, мамлакатларимиз бозорларини товарлар билан тўлдиришда Ўзбекистон—Россия ва Россия—Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашлари муҳим ўрин тутишини қўшимча қилди.

Муайян соҳаларда ҳамкорликда ишлаш, макроминтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш истиқболлари кўпроқ. Масалан, логистика соҳасида қўшма лойиҳаларни фаол ишлаб чиқмоқдамиз, — дейди Решетников.

Унинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин томонидан таклиф қилинган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги газ иттифоқи уччала мамлакатнинг энергия салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш имконини беради.

Fikr bildirish