Илм-фан, таълим муассасалари, музей ва кутубхоналар: Ўзбекистон ва Буюк Британия қўшма лойиҳаларни амалга оширади
1 min read

Илм-фан, таълим муассасалари, музей ва кутубхоналар: Ўзбекистон ва Буюк Британия қўшма лойиҳаларни амалга оширади

1 декабрь куни ЕХҲТ Вазирлар кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Польшанинг Лодз шаҳрида бўлиб турган ташқи ишлар вазири Владимир Норов Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва ривожланиш ишлари бўйича давлат котиби Жеймс Клеверли билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, суҳбат чоғида ҳам икки томонлама, ҳам мамлакатлар ўртасидаги халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинган. Парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш ва турли соҳаларда тажриба алмашиш масалалари юзасидан фикр алмашилган.

Томонлар илм-фан ва таълим муассасалари, музей ва кутубхоналар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, бу борада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканини билдирган.

Вазирлар ҳамкорликнинг янги йўналишларини аниқлаш мақсадида турли даражадаги мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олган. Владимир Норов британиялик ҳамкасбини Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилган.

Учрашувда минтақавий ва халқаро кун тартибининг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилган.

Fikr bildirish