“Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” Республика танловининг туман босқичи ўтказилди
1 min read

“Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” Республика танловининг туман босқичи ўтказилди

2022 йил 14 декабрь куни Чуст туманидаги 15-сонли мусиқа ва санъат мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази Чуст туман бўлинмаси ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” Республика танловининг туман босқичи ўтказилди. Рсеупблика танловининг туман босқичида иштирок этиш истагини билдирган 200 нафардан зиёд ёшлар анкета аризаси билан мурожаат қилдилар ва 97 нафар ёшлар иштирок этдилар.


Танловни Республика Маънавият ва маърифат маркази Чуст туман бўлинмаси раҳбари Саидахон Насимхонова очиб бериб, юртимизда ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар ўртасида илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура, дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларни янада оммалаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб танловда қатнашиш истагини билдирган ёшларга омад тилади.


Иштирокчилар “Адабиёт ва публицистика” (назм, наср ва публицистик материаллар), “Миллий мақом ва миллий эстрада” “Тасвирий ва амалий санъат” (“Тасвирий санъат”, “Амалий санъат”) йўналишлари бўйича ўз салоҳиятларини намойиш этдилар. Соҳанинг кучли мутахассисларидан тузилган ҳакамлар ҳайъати иқтидорлиларни холисона, шаффоф баҳолаб бордилар.
Танлов якунга кўра 3 та йўналиш бўйича 6 нафар 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар фахрли биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.


Танлов иштирокчиларининг барчасига Республика Маънавият ва маърифат маркази Чуст туман бўлинмаси томонидан
фаол иштироки учун Ташаккурномалар топширилди.

Fikr bildirish