Ижодий-маданий тарғиботчининг илғор тажрибалари амалда
1 min read

Ижодий-маданий тарғиботчининг илғор тажрибалари амалда

Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими ва туман бўлинмаси ташаббуси ҳамда ҳамкорлар иштирокида Чуст туман халқ таълими бўлимига қарашли 35-сонли умумтаълим мактабида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси A.Темировнинг инновацион илғор тажрибалари бўйича семинар тренинг ташкил этилди.

Мазкур семинар машғулотлари тумандаги барча Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар учун чин маънода мактаб бўлди. Ташкил этилган семинарда умумтаълим мактабининг Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси A.Темиров томонидан:

– ўқувчиларни китобга бўлган қизиқишини орттириш мақсадида “Китобхон ўқувчи” лойиҳаси доирасида ўқувчилар томонидан ўқилган китобларнинг рўйхати юритилаётгани ва шу дафтарга ўқиган китобни қачон ўқигани ва мазмунини ёзиб бориши, натижада ўқувчилар ва ўқитувчилар, ота-оналарда китобхонликка қизиқиш ортгани, бир нечта ўнлаб ўқувчилар шеърлар, ҳикоялар ёза бошлагани;

– мактаб директори билан ҳамкорликда спорт тўгараги ташкил этилиб, ҳозирда 80 нафардан ортиқ тўгарак аъзолари спорт билан шуғуллантирилаётгани, ушбу тўгарак аъзоларидан Осиё ва Республика чемпионлари чиққанлиги;

– тарғиботчининг ташаббуси билан маданият бўлимидан алоҳида ўқитувчи жалб этган ҳолда рақс тўгараги ташкил этилгани ва унда бугунги кунда 50 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олингани, улар вилоят ва тумандаги бир қатор танловларда фаол иштирок этаётгани;

– синфларда синф раҳбарлари билан бирга ўқувчилар 100-200 дан ортиқ шеър ёдлагани ва буюк алломалар сиймоларини яратиш бўйича амалий ишлар қилиниб, улар хақидаги тарихий воқеалар, шеърлар, ғазаллар ўқилаётгани;

– мактабнинг 8 синф ўқувчиси Нурилло Нўъмоновнинг “Шу қишлоқда яшайман” номли китоби чоп этилганлиги;

– умумтаълим мактабида китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида электрон ва телеграм каналида алоҳида кутубхона йўлга куйилгани ҳамда мунтазам равишда ота-оналар ва ҳомийлар кўмагида мактаб кутубхонаси бойитиб борилаётгани;

– мактаб директори ва тарғиботчи уюштирган ҳашарда яшил макон умуммиллий ҳаракати доирасида, 100 тупга яқин мевали ва мевасиз дарахт экилгани;

– шунингдек мазкур мактаб таьлим муассасасида дарс бераётган инглиз тили ўқитувчилари дарс машғулотларини фақат инглиз тилида ўтиши натижасида ўқувчиларнинг аксарияти тил ўрганиш жараёни яхши томонга ўзгаргани бўйича амалга оширилган ишлар семинарнинг барча иштирокчиларида катта таасурот қолдирди.

Ташкил этилган семинарда сўз олган Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, туман бўлими раҳбари С.Насимханова, туман Халқ таълими бўлими мудири Ф.Эрназаровлар ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимининг жорий этилиши таълим муассасаларига чин маънода ўзгача руҳ олиб кирганлигини ва мана шундай инновацион ишларни вилоятдаги барча таълим муассасаларида жорий этиш ҳар қачонгиданда зарур эканини таъкидлаб ўтишди.

Fikr bildirish