Бугун 11:00 да Президент Олий Мажлисга мурожаат қилади
1 min read

Бугун 11:00 да Президент Олий Мажлисга мурожаат қилади

20 декабрь, сешанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга навбатдаги — бешинчи Мурожаатномани йўллайди.

Давлат раҳбари ҳар йили парламентга, Ўзбекистон халқига мурожаат қилар экан, ўтган йилни сарҳисоб қилади, янги йилга ном беради, келгуси давр учун асосий ислоҳотлар курсини эълон қилади.

Бугунгача Президент тўрт марта Мурожаатнома йўллаган:

— 2017 йил 22 декабрда;
— 2018 йил 28 декабрда;
— 2020 йил 24 январда;
— 2020 йил 29 декабрда.

Fikr bildirish