Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида ишбилармонлик фаоллиги ўсгани маълум қилинди
1 min read

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида ишбилармонлик фаоллиги ўсгани маълум қилинди

Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2022 йил ноябрь ойида 1040 бирликни ташкил этиб, октябрь ойига нисбатан 4,0 фоизга ошган. Бу ҳақда  «Дарё»га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда.

Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 9,4 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасидаги ўзгаришлар

2022 йилнинг ноябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 4,0 фоизга ошиб, 1040 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • корхоналарнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 7,2 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган корхоналар бўйича компонент 1,0 фоизга ошган;
  • Товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 5,8 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 37,8 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Жиззах вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

 

Фото: Review

2022 йил ноябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудларда ўтган ойга (2022 йил октябрь) нисбатан ўсиш кузатилган.

Жиззах (50,2 фоиз), Самарқанд (48,2 фоиз), Тошкент (40,4 фоиз), Сурхондарё (38,9 фоиз), Бухоро (37,8 фоиз) ва Фарғона (34,3 фоиз) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган.

Fikr bildirish