Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон автомобиль ишлаб чиқарувчилар конгломератига асос солди
1 min read

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон автомобиль ишлаб чиқарувчилар конгломератига асос солди

Қайд этилишича, давлатлар 65 миллиондан ортиқ аҳолига эга бозорларни боғлайдиган «Туркий автосаноат» деб номланган автомобиль ишлаб чиқарувчилар конгломератига асос солди.

Маълумот учун, конгломерат турли соҳаларда ишлайдиган бир нечта мустақил компаниялардан ташкил топган корпорация ҳисобланади. Конгломератлар саноат ёки технологик хусусиятларига боғлиқ бўлмаган турли корхоналар, фирмалар ва кредит ташкилотлари бирлашганда пайдо бўлади.

21 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон—Қозоғистон ҳудудлараро бизнес-форумида икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувлар имзоланганди. 

Fikr bildirish