Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш 2021 йилга қараганда салкам 10 фоизга ошди
1 min read

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш 2021 йилга қараганда салкам 10 фоизга ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 1,1 миллион тоннадан ошди.

Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,3 фоизга ошган. 2022 йилнинг январь–ноябрь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

  • автомобиль бензини — 1,1 миллион тонна;
  • кўмир — 4,8 миллион тонна;
  • нефть — 721,2 минг тонна;
  • газ конденсати — 1,2 миллион тонна;
  • енгил автомобиллар — 275 677 дона;
  • автобус — 1 125 дона;
  • юк автомобиллари — 3 686 дона;
  • автомобиль двигателлари — 208,8 минг дона.

Fikr bildirish