Наманган давлат чет тиллар институтида АҚШлик мутахассис фаолият юритади
1 min read

Наманган давлат чет тиллар институтида АҚШлик мутахассис фаолият юритади

Наманган давлат чет тиллар институти ҳозирда бакалавриатда 433 нафар, магистратура йўналишида 30 талаба таҳсил олмоқда. Олийгоҳда чет тилларни ўқитиш бўйича етук мутахассислар тайёрлаш ҳаракатида қисқа вақтда катта қадамлар ташланди.

АҚШ элчихонасининг “Fulbright ETA” дастури доирасида АҚШлик инглиз тили мутахассиси Rothwell Hannah Lynn мазкур институтга таклиф этилган. У бир йил давомида жамоага инглиз тили ўқитиш методикасини ривожлантиришда ёрдам беради, талабаларга дарс машғулотлари олиб боради, институт талабалари учун оғзаки ва ёзма нутқ фанларидан дарс ўтади.

Шу муносабат билан бугун Rothwell Hannah Lynn хоним жамоатчилик билан алоқалар бўйича дипломатик ходим Харрис Липском, инглиз тили таълим дастури бўйича координатор Феруз Акобиров ҳамроҳлигида Тўрақўрғонга келди. Дастлаб Исҳоқхон Ибрат номли ижод мактабида олийгоҳ педагоглари билан учрашув бўлиб ўтди.

Шундан сўнг меҳмонлар Тўрақўрғон тумани ҳокими қабулида бўлишди. Аҳрорбек Мансуров Rothwell Hannah Lynn хонимнинг тажрибаларидан унумли фойдаланиш бўйича қатор таклифлар билдирди.

Тадбир сўнггида меҳмонларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Fikr bildirish