Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фтизиатрия ва пульмонология хизматини 2023–2026 йилларда янада ривожлантиришгайўналтирилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди.
1 min read

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фтизиатрия ва пульмонология хизматини 2023–2026 йилларда янада ривожлантиришгайўналтирилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Қарор билан:

1) Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда – Марказ) фтизиатриявапульмонология касалликларини профилактика қилиш, ташхис қўйиш, даволаш ҳамда юқори малакали мутахассисларни тайёрлашбўйича республиканинг бош муассасасиэтиб белгиланмоқда, унга қўшимча 10 та вазифа юклатилмоқда;

2) фтизиатрия ва пульмонология хизматини ривожлантириш бўйича4 йилга мўлжалланган 13 табанддан иборат мақсадли кўрсаткичлартасдиқланмоқда;

3) фтизиатрия ва пульмонология тизимлари такомиллаштирилмоқда:

а) туман кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги фтизиатрия бўлими ва хоналари негизида мавжуд фтизиатр ва пульмонолог штатлари доирасида ўпка касалликларибўлими (фтизиопульмонология)ниташкил этиш;

б) тунги уйқу сифати ва нафас олиш функцияси бузилишларини ташхислаш ва даволаш мақсадида ҳудудий фтизиатрия ва пульмонология марказлари негизида “Уйқу апноэ” мактабларини ташкил қилиш;Маълумот учун: хорижий тадқиқотларга кўра 17-19фоизгача йўл транспорт ҳодисалари оқибатидаги

ўлимларнинг сабаби автотранспортни бошқаришда ухлаб қолиш ҳолатлари ҳисобланади. Шу каби муассасалар ГерманияИсроилҚозоғистон, КореяРоссия ва Хитой давлатларидафаолият юритмоқда.

4) 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили:

а) қуйидагилар амалга оширилади:

  • латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлари сонини
    1млн тагача (ҳозирги кунда ўтказилмайди);
  • латент туберкулёз инфекциясига чалинган шахсларни профилактикдаволаш қамровини21мингтагача (2021 й. 12,3 минг);
  • туберкулёз микробактериясини тезкор ген-молекуляр ташхислаш қамровини120 мингтагача етказиш (2020 й. 80 минг, 2021 й. 100 минг);
  • туберкулёз билан касалланган 18 минг нафар беморни дори воситалари билан таъминлаш, хусусан:

– 1-қатор (дорига сезувчан туберкулёз билан касалланган беморлар) – 15 минг (2020 й. 13 минг, 2021 й. 14 минг);

– 2 ва 3-қаторлар (дорига резистент туберкулёз билан касалланган беморлар) – 3 минг (2020 й. – 1,9 минг, 2021 й. – 2,3 минг);

б) туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли орасидан туберкулёз билан касалланишга мойиллиги бўлган хавф гуруҳига мансуб шахслар рўйхатишакллантирилади ҳамда:

  • ўсмирлар ва катталар рентгенологик (йилига3,5 млн);
  • болалар иммунологик(йилига520 минг) текширувдан ўтказилади;

5) 2023 йил 1 февралга қадар фтизиатрия касаллигининг Ягона электрон реестриишлаб чиқилади;

6) хавф гуруҳидаги маҳкумлар билан бевосита алоқада бўлаётган ички ишлар ходимларини йиллик кўриклар доирасида латент туберкулёз инфекциясига скрининг ўтказиш тартиби жорий этилмоқда;

7) олис ва чекка ҳудудларда яшовчи аҳолини тиббий скринингдан ўтказиш мақсадида “Ўпка саломатлиги” мобил бригадалариташкил этилади;

Бунда, 13 та“Isuzu” микроавтобусларини хариди маҳаллий бюджет ҳисобидан, асбоб-ускуналарни эса халқаро грантлар ҳисобидан амалга оширилади.

8) қуйидагиларга розилик берилмоқда:

а) Марказга Шокир Алимовнинг номитикланишига ва унинг номидаги илмий мактаб яратилишига;

б) Зоминдаги фтизиатрия диспансери негизида вилоят фтизиатрия
ва пульмонология марказининг Зомин тумани филиали мақоми берилишига ва унинг негизида фтизиатрлар амалий мактабинингочилишига;

в) Марказда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан молиялаштириладиган Миллий референс лабораторияси ташкил этилишига;

Бунда, қурилишбилан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан (20 млрдсўм), жиҳозлашэса хорижий грант маблағлари (1 млндолл.) ҳисобидан амалга оширилади.

г) Марказга, унинг ҳудудлардаги марказларига ҳамда катталар учун сиҳатгоҳларга кафолатланган бепул хизматлар пакетига киритилмаган тиббий хизматларни пуллик асосдакўрсатишга;

9) қуйидагилар тасдиқланмоқда:

а) 29 бандданиборат чора-тадбирлар дастури;

б) фтизиатрия муассасалариниқайта таъмирлашдастури;

в) фтизиатрия муассасаларинижиҳозлашрежаси;

г) фтизиатрия сиҳатгоҳларинижиҳозлашрежаси;

Қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш Давлат бюджетидан жами 351,3млрдсўм, маҳаллий бюджетдан жами 30,3млрдсўм, хорижий грантлардан жами 26,5 млндоллар ҳисобидан амалга оширади.

Fikr bildirish