Раҳбарлар камайтирилиб, ишчи-мутахассислар кўпайтирилади
1 min read

Раҳбарлар камайтирилиб, ишчи-мутахассислар кўпайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони

Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаларини шакллантириш бўйича ягона талаблар тасдиқланмоқда. Эндиликда:

4.1) вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида:

а) таркибий бўлинмалар фақат 3 та шаклдан иборат бўлади (департамент 20+; бошқарма 7-19; бўлим 2-6; мутахассислар 1). Бунда, вазирликлар ҳузуридаги қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда департамент шаклида таркибий тузилма ташкил қилинмайди.

Амалда10 тадан зиёд шакллари мавжуд (департамент, бош бошқарма, бошқарма, бўлим, шўъба, хизмат, бюро, гуруҳ ва бошқалар);

б) раҳбар ходимлар (раҳбар, унинг ўринбосарлари
ва маслаҳатчилари, ёрдамчиси, департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари
) ва ижрочилар (мутахассислар) нисбати марказий аппарат бўйича камида 1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.

Амалда: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратида раҳбар ва ижрочи ходимлар нисбати 44/56 фоизни ёки Энергетика вазирлигида 41/59 фоизни ташкил қилмоқда.

4.2) вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларида:

а) таркибий бўлинмалар фақат 3 та шаклдан иборат бўлади (бўлим 5+; шўъба 2-4; мутахассислар 1);

б) раҳбар ходимлар (бошқарма, бўлим ҳамда шўъба бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар нисбати ҳудудий бўлинма бўйича камида 1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.

Амалда: Маданият вазирлигининг туман (шаҳар) бўлинмаларида раҳбар ва ижрочи ходимлар нисбати 63/37 фоизни ташкил қилмоқда.

Баъзи ташкилотларда ҳолат шу даражага келиб қолдики, ҳар бир ишчига биттадан раҳбар тўғри келди. Иш қиладигандан, буйруқ берадиган кўп. Бу самарадорликка салбий таъсир қилмасдан қолмади, албатта.

Эндиликда раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг қатъий нисбати белгилаб қўйилмоқда. Яъни ими-жимида раҳбарлар сонини кўпайтиришга рухсат этилмайди.

Бу ўз-ўзидан иш самарадорлигига ижобий таъсир қилади. Тасаввур қилинг, аввалгидек 56 фоиз ишчига 44 фоиз раҳбар тўғри келгани қаёқдаю, раҳбарлар сони максимум 25 фоиз этиб белгиланиб, ишчи-мутахассислар сони 75 фоизга кўтарилгани қаёқда.

Шунингдек, давлат ташкилотлари структурасида ҳам ягона ёндошув бўлмаган. Ҳамма бўлинмаларини ўзи билганича номлаган. Маъмурий ислоҳот натижасида бу жиҳат ҳам тартибга солинмоқда, давлат ташкилоти структурасига қатъий қоидалар белгилаб қўйилмоқда.

Fikr bildirish