Ҳукумат структурасидаги пала-партишликка чек қўйилиб, ягона вертикал бошқарув жорий этилмоқда
1 min read

Ҳукумат структурасидаги пала-партишликка чек қўйилиб, ягона вертикал бошқарув жорий этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони

Вазирлик ва идораларнинг ягона рўйхати тасдиқланмоқда.

Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан:

а) вазирликлар21 та (81%);

б) қўмиталар12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга (8%);

в) агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга (11%);

г) инспекциялар11 та.

Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ўзбек ва рус тилларидаги қисқартма номлари рўйхати тасдиқланмоқда. Қисқартма номларини йиғилиш ва видеоселектор баёнлари, хизмат ёзишмалари, таҳлилий материалларда кўрсатиш мумкин бўлади.

Ҳукумат таркибида йиллар давомида янги ташкилотлар тузилиши оқибатида пала-партишлик юзага келган эди. Бу эса турли бўғиндаги давлат ташкилотларида бир-бирини такрорловчи функциялар кўпайишига олиб келди. Аниқ тизим йўқолиб қолди, бўйсунув схемаси ҳам тушунарсиз ҳолга келди.

Маъмурий ислоҳотлар натижасида қатъий вертикал бошқарув тизими жорий этилмоқда. Қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар йўналишига қараб маълум бир вазирликка бўйсундирилмоқда.

Натижада соҳадаги давлат ташкилотлари ягона сиёсатни олиб боришга эришилади, барчаси бир тизимга туширилади, аввалгидек ўнг қўл қилганни чап қўл билмайдиган бошбошдоқлик бўлмайди.

Fikr bildirish