Наманган вилояти “Янги Ўзбекистон” массивларида иссиқлик қозонхоналари қурилмоқда
Бошқарма бошлиғи Акмалжон Газиев Чуст ва Поп туманларидаги “Янги Ўзбекистон” массивларида иссиқлик қозонхоналари ва иссиқлик тармоқларини қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Маълумот учун: Чуст тумани “Гулзор” МФЙ да қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уйларни марказий иссиқлик таъминоти билан таъминлаш учун қуввати жами 4800 кВт бўлган модулли қозонларни ўрнатиш режалаштирилган. Биринчи босқичда 3000 кВт, иккинчи босқичда эса 1800 кВт бўлган қозонлар ўрнатиш ҳамда 2,6 км иссиқлик тармоқлари тортилади.
Поп тумани “Миришкор” МФЙ да қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уйларни марказий иссиқлик таъминоти билан таъминлаш учун қуввати 8500кВт ва 4,8 км иссиқлик тармоқлари, шундан 2022 йил учун 1200кВт ва 1,6 км иссиқлик тармоқлари тортиш режалаштирилган.
Наманган вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати