1 min read
Тўқимачилик саноати вилоятнинг асосий драйвер соҳаларидан бири ҳисобланади.
2022 йил якуни билан соҳанинг умумий саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 37,4 фоизни ташкил этди.
Тўқимачилик маҳсулотларининг асосий қисми Наманган шаҳри, Косонсой, Наманган, Уйчи, Учқўрғон, Поп ва Чуст туманларидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилмоқда.
Вилоятда тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишида 2250 дан ортиқ корхона фаолият юритаёган бўлиб, улар томонидан 2022 йил давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 6,8 трлн. сўмни, экспорт ҳажми эса 386,0 млн. долларни ташкил этди.
Шунингдек, соҳа йўналишларида умумий қиймати 1,3 трлн.сўмлик 176 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 13619 та янги иш ўринлари яратилди.
Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси Ахборот хизмати