Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
1 min read

Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш, тайёр мебель маҳсулотлари экспортини рағбатлантиришни кучайтириш, соҳага малакали кадрларни жалб этиш мақсадида:

  1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил
    1 февралдан 2024 йил 1 январга қадар
    :

тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб беришда мазкур нотурар жойлар майдонига қўйилган меъёр кўрсаткичи 100 квадрат метрдан
250 квадрат метрга оширилади
;

йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда, улар иш ҳақининг 25 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 9 баробаридан кўп бўлмаган қисми Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда, хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатлари экспорт ҳажми ҳар чоракда 1 миллион доллардан ортган корхоналарга чорак якуни билан келгуси ойнинг 10-санасигача тақдим этилган ҳужжатлар асосида тўланади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги “Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5155-сон қарорига
    2-иловада назарда тутилган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкалари қўлланилиши 2024 йил 1 январга қадар узайтирилсин.
  2. 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январга қадарбўлган даврда
    1-иловага мувофиқ мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилсин.
  3. Сув хўжалиги вазирлигининг Фарғона вилояти, Фурқат тумани Қўқонбой маҳалласидаги сув хўжалиги биносини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, Фарғона вилояти ҳокимлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда мазкур бинони маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан қайта таъмирлаш, инфратузилма, ахборот-кутубхона маркази, асбоб-анжомлар, моддий-техника ва хомашё базаси билан таъминлаш ҳамда ёғоч ўймакорлиги, мебелсозлик, зардўзлик ва наққошлик каби миллий ҳунармандчилик соҳасига ихтисослашган замонавий умумтаълим мактабини ташкил этиш юзасидан халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига таклиф киритиш чораларини кўрсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги “Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5155-сон қарорига
    2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
  2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги икки ой муддатда:

республикада фаолият кўрсатаётган мебелсозлик корхоналарини Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси томонидан тўлиқ қамраб олишни рағбатлантириш;

маҳаллий мебель ишлаб чиқарувчи корхоналарни инвентаризациядан ўтказиш асосида уларнинг рўйхати, ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари, қувватлари ва бошқа кўрсаткичлари электрон базасини шакллантириш;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

  1. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов белгилансин.

Fikr bildirish