Чуст туманида 2023 йил ҳосили учун 11017 гектар бошоқли ғалла экинлари экиб парваришланмоқда.
1 min read

Чуст туманида 2023 йил ҳосили учун 11017 гектар бошоқли ғалла экинлари экиб парваришланмоқда.

Жорий йилда бошоқли ғалла экинларининг ҳар гектаридан 71.8 центнердан жами 79093 тонна ҳосил олиш режалаштирилган.
Бу йил 3854 гектар майдонга пахта экиш режалаштирилган бўлиб, ҳар гектар майдондан 36,1 центнердан, жами 13912 тонна пахта етиштириш учун бугунги кунда чигит экишга ер тайёрлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилиб, баҳорги дала ишларида қатнашадиган техникалар шай ҳолатга келтирилди.

Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб чиқилди.

Мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи ғалла майдонларида баҳорги биринчи озиқлантириш, суғориш, маҳаллий ўғит жамғариш, ариқ ва зовурларни тозалаш ишларини кўриб чиқишди.

Боғдорчиликда амалга оширилаётган ишлар, яъни дарахт ва кўчатларга шакл бериш, оқлаш, қатор ораларига сабзавот экинлари экишга ер тайёрлаш ишлари билан танишиб чиқилди.

Бундан ташқари, баҳорги дала ишларида қатнашадиган техникалар тайёргарлиги кўздан кечирилди.

Fikr bildirish