“Нурзиё” ҳамда «Сузоқовул» маҳалласида сув таъминоти яхшиланмоқда.
1 min read

“Нурзиё” ҳамда «Сузоқовул» маҳалласида сув таъминоти яхшиланмоқда.

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Норин туманида амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари доирасида аҳолини ичимлик суви таъминотини яхшилаш масаласига ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда.

Хусусан, Нурзиё маҳалласида ҳам бу борада иш ташкил этилмоқда. Ҳозирда “ BARAKOT-HIMMAT FAYZ” МЧЖ томонидан 7 км. ичимлик сув тармоғи тортилиб бормоқда.

Шунингдек, «OBIDJON AKMALXON HAMKOR» МЧЖ томонидан Сузоқовул маҳалласи Бўстон, Тошқўрғон кўчасида 4 км. ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари бажарилмоқда.

Бугун туман ҳокими Жўрабек Нурматов мазкур маҳаллаларда бўлиб, иш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Fikr bildirish