Мутолаанинг мукофоти
1 min read

Мутолаанинг мукофоти

«Ҳаммаси ҳаққоний, адолатли бўлди».

Бу Чортоқ туманининг «Бозорбоши» маҳалласидаги 22-мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Замира Абдуллаеванинг сўзлари. У “Ёш китобхон” кўрик-танловининг республика босқичида 20-30 ёшлилар тоифасида ғолибликни қўлга киритиб, вилоят шарафини ҳимоя қилди.

Туманнинг чекка ва олис ҳудудидаги мактабда фаолият юритаётган истеъдод соҳибининг мамлакат миқёсидаги ютуғи ҳар қанча эътирофга лойиқ.

Бу хушхабар барчани беҳад қувонтирди. Пойтахтдаги тантана Чортоққа кўчди. 22-мактабда барча Замирага пешвоз чиқди.

– «Ҳар бир ёш, ҳар бир инсон, у ўқувчи бўлсин, ўқитувчи бўлсин, оддий уй бекаси бўлсин, ҳаракат қилса, олдига мақсад қўйса, албатта амалга ошишини мана мен натижам билан исботлаб турибман»,- деди Замира Абдуллаева ўз сўзида.

Туман ҳокими, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, ижодкор зиёлилар инсон камолотида китобнинг ўрни ҳақида тўхталиб, Замирани самимий табрикладилар, ўзларининг қимматбаҳо совғаларини топширдилар.

Fikr bildirish