Ўзгидромет 5-10 март кунлари республикада беқарор об-ҳаво бўлишини маълум қилди.
1 min read

Ўзгидромет 5-10 март кунлари республикада беқарор об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

Ўзгидромет бош директори ўзининг фейсбукдаги саҳифасида бу тўғрида хабар қолдирди.

4 ва 7 март кунлари ҳаво ҳароратининг кескин исиши ортидан 5-6 ва 8-10 март кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир, баъзи ҳудудларида кучли бўлиши прогноз қилинмоқда.

5-7 март кунлари Жиззах ва Навоийда, 7 март куни Қорақалпоғистон Республиками ва Қашқадарё вилоятида кучли шамол эсиши жойларда чанг тўзон кўтарилиши мумкун. Шамол кучайганда 22-25 м/с га етади.

5-6 ва 8-10 март кунлари тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ёғинлар ҳисобига сел-сув тошқин хавфи эълон қилинмоқда.

Fikr bildirish