Чордонадаги кўприклар янги ва замонавий ҳолатда қурилади
1 min read

Чордонадаги кўприклар янги ва замонавий ҳолатда қурилади

 

Вилоят ҳокими Шавкат Абдуразаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ Мингбулоқ туманида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, соҳаларда амалга оширилаётган ишларнинг боришини ўрганмоқда.

Дастлабки ўрганиш Чордона маҳалласидан бошланди.

Ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи Зардарё каналида Меҳршох кўчаси билан Сой бўйи кўчасини боғлаб турувчи 3 та кўприк яроқсиз ҳолатга келиб қолганди.

Президентимизнинг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сон қарори асосида пудратчи «401-ХММКК» МЧЖ томонидан 7 миллиард 300 миллион сўм ҳисобига мазкур кўприклар янгитдан қурилиши бошланди.

Fikr bildirish