Наманган шаҳар ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ янги қурилаётган травматология марказида бўлди.
1 min read

Наманган шаҳар ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ янги қурилаётган травматология марказида бўлди.

Наманган шаҳридаги собиқ Эндокринология шифохонаси ўрнида қад ростлаётган Травматология марказида қурилиш тендер натижаларига кўра ғолиб чиққан “Бунёдкор Мубошер” МЧЖ ишчи-ходимлари томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳага кўра шифохонада Амбулатория, Стасионар, Диагностика ва даволаш хизматлари, Тиббий ёрдам хизматлари, Тиббий бўлмаган ёрдам хизматлари бўлимлари, маъмурият ўрин олган.

Шаҳар ҳокими қурилиш ишлари билан танишди, ишларни сифатли ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқ берилди.

Fikr bildirish