Наманган вилоятидаги жисмоний ва юридик шахслар диққатига!
1 min read

Наманган вилоятидаги жисмоний ва юридик шахслар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5633-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Наманган вилоят Бош бошқармаси томонидан жорий йилнинг 16 март куни соат 10:00да Норин тумани Агробанк филиали биносида сайёр қабул ўтказилади.

Ушбу сайёр қабулга банкка доир масалалар юзасидан ўз мурожаатларингиз билан ташриф буюришингиз мумкинлигини билдирамиз.

Манзил: Норин тумани, Хаккулобод шаҳарчаси, Беруний кўчаси, 8-уй
Маълумот учун телефонлар: 69-227-05-12, 69-227-16-20

Марказий банк Наманган вилоят Бош бошқармаси

Fikr bildirish