Япониянинг Shimizu компанияси вакиллари Наманганда
1 min read

Япониянинг Shimizu компанияси вакиллари Наманганда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Япониянинг «Shimizu corporation» ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишувига асосан қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, япон тилига ўқитиш ва уларни Япониядаги йирик қурилиш компанияларига ташкилий ишга юбориш дастури амалга оширилмоқда.

Дастур доирасида «Shimizu corporation» вакили ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбарияти иштирокида Наманган вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва тараққиёт бош бошқармаси, Наманган Муҳандислик қурилиш институти, Наманган Архитектура ва қурилиш техникуми мутасаддилари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Япония компанияси тўғрисида тақдимоти намойиш этилди.

Жумладан, компания 1804 йилда ташкил этилган бўлиб, 30 дан ортиқ ривожланган давлатларда ваколатхоналари ва уларда 60 мингдан ортиқ ишчи ходимлари мавжуд.

Япония, АҚШ, Буюк Британия давлатларидаги қурилиш объектлари, йирик кўприк қурилишларида иштирок этган.

Компания томонидан Ўзбекистондаги йирик қурилиш объектларига инвестиция киритиш ва малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича таклифларини билдирган,

Жорий йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан мазкур компания иш берувчилари билан биргаликда фуқаролар иштирокда танловлар ўтказиб келинмоқда.

Вилоятдаги соҳа вакиллари томонидан қурилиш соҳасидаги кадрлар тайёрлаш потенциали, Янги Наманган шаҳарчаси қурилиши лойиҳалари билан таништирилиб, ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар берилди.

«Shimizu corporation» раҳбарияти Ўзбекистонга жорий йилнинг май ойида ташриф буюриши кўзда тутилган.

 

Fikr bildirish