Попда лойиҳа қиймати 5 миллиард сўм бўлган «Фермерлар мактаби» фаолияти йўлга қўйилади
1 min read

Попда лойиҳа қиймати 5 миллиард сўм бўлган «Фермерлар мактаби» фаолияти йўлга қўйилади

Ушбу лойиҳа «MEVA’S AGRO» МЧЖ томонидан ташкил этилаётган бўлиб бунда, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг замонавий методларни мамлакатимизда кенг миқёсда амалиётга татбиқ этиш асосий мақсад қилиб олинган.

Мактабда дастлаб 50 нафар талаба ўқитилиши кўзда тутилган бўлиб уларга, мавжуд йўналишлар – Интенсив боғдорчилик, иссиқхона, кўчатчилик каби бугунги куннинг асосий йўналишларида билим ва амалий тажриба бериб борилади.

Вилоят раҳбари ушбу мактабни фаолияти борасида сўз юритар экан энг аввало қишлоқ хўжалиги соҳасида етук билим салоҳиятга эга бўлган фермерларимизни кўпайиши, ўша ҳудудда ҳосилларимиз мўл бўлишини таъминлашга хизмат қилади дейди.

Fikr bildirish