Ёшлик маҳалласида президент қарори бўйича амалий ишлар давом этмоқда
1 min read

Ёшлик маҳалласида президент қарори бўйича амалий ишлар давом этмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори қабул қилинган. Янги Наманган туманида ҳам мазкур қарор ижросини таъминлашга киришилган.

Қарор асосида туманда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари доирасида аҳолини ичимлик суви таъминотини яхшилаш, йўлларни соз ҳолатга келтириш, электр таъминотини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Ёшлик маҳалласида Исломобод, Табаррук, Сарбон кўчаларида сув тортиш, шағаллаш ва асфалтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу ишларни назорат қилиш учун туман ҳокими Жобир Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гурух жойида ўрганиш олиб бориб ишларни сифатли якунлаш бўйича топшириқлар берди.

Fikr bildirish