Наманган вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
1 min read

Наманган вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Абдухамидов Акрамжон Абдувахабович Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи  лавозимига тайинланди.

Акрамжон Абдухамидов 1973 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган.

1997  йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2000 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мулкнинг давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланиши ва фойдаланиши устидан назорат қилиш бошқармаси 1-тоифали иқтисодчиси вазифасидан бошлаган. 1999-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қимматли қоғозлар ва молия бозори бошқармаси бош иқтисодчиси, бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Абдухамидов Акрамжон Абдувахабович 2022 йилдан тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекцияси бош консультанти лавозимида ишлаб келаётганди.

Fikr bildirish