Жорий йилнинг май ойи юртимиз театрларида мактаб ўқувчилари учун бепул спектакллар намойиш этилади
1 min read

Жорий йилнинг май ойи юртимиз театрларида мактаб ўқувчилари учун бепул спектакллар намойиш этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Маданият ва туризм вазирлиги томонидан жорий йилнинг май ойи барча туман (шаҳар)ларда “Театр ойлиги” деб эълон қилинди.

Ойлик доирасида Маданият ва туризм вазирлиги тизимидаги 40 та театр жамоаси томонидан мактаб ўқувчилари учун турли мавзуларда спектакллар намойиш этилади. Бундан ташқари чекка ҳудудлар учун кўчма театрлар ташкил қилинади.

Унга кўра ўқувчилар рўйхати шакллантирилган ҳолда ҳафта давомида жадвал асосида ўқувчиларга бепул театр намойишлари ташкил этилади.

Fikr bildirish